Detrimaks Aktiv, D3 vitamini (D vitamini), 30ml
Nomi | Narx | |||||
Детримакс Актив, Витамин Д3 (Витамин Д), 30мл (040624##2 394) |
UZS 91 900
Stokda yetarli (5)
|
-
+
|
Sotib oling
|
Yetkazib berish | Toshkent | O'zbekiston | |
Yetkazib berish punktidan olib ketish | 3 soat bepul | 2 kun bepul |
Toshkent shahridagi qabul qilish punktiga 3 soat ichida yetkazib berish bepul. O'zbekiston bo'ylab 2 kun ichida yetkazib berish bepul. Shanba kuni buyurtma berishda yetkazib berish muddati 3 kun.
|
Yetkazib beruvchidan uyingizgacha | 22 000 UZS | yo'q |
Yetkazib berish jadvaliga muvofiq 2 soat ichida eshigingizga yetkazib berish. Yetkazib berish xizmati har kuni dam olishlarsiz soat 9-00dan 21-00gacha.
|
Ekspress yetkazib berish | 40 daqiqagacha | 1 kun |
Toshkent bo'ylab tezkor yetkazib berish - 40 daqiqa ichida. O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish 1-2 kun.
|
Tavsif
Чиқарилишшакли суюқлик 30 мл сиғимли, дозатор-помпали флаконларда.
Таркиби
Фаол моддаларD3 витамини (холекальциферол), dl-альфа-токоферол ацетати.
Ёрдамчи моддалар Ўртача занжирли триглицеридлар.
Фаол моддаларнинг хусусиятлари
D3 витамини (холекальциферол) – ҳаётий муҳим ёғда эрувчан, одам организмининг деяли барча аъзолари ва тизимлари фаолиятини таъминлаш учун зарур витаминдир.
D ВИТАМИНИ АЪЗОЛАР ВА ТИЗИМЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ РОЛЬ ЎЙНАЙДИ
СУЯК-МУШАК ТИЗИМИ.
D3 витамини – организмда кальций ва фосфор алмашинувининг бошқарувчиси; ичакда кальцийни сўрилишини ва буйрак каналчаларида фосфор реабсорбциясини кучайтиради. Суяк тўқимасини шаклланишида иштирок этади болаларда суяк скелети ва тишларни шаклланишига, суякларни минерализациясига ёрдам беради, оссификация жараёнларини кучайтиради, суяклар структурасини тиклайди.
D витамини болалар учун суякларни ўсиши ва скелетни тўғри шаклланиши учун жуда муҳим. У суякларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. D витамини мушаклар кучини тутиб туришга, тўғри қолматни шакланишига ва жисмоний юкламаларда, айниқса болани жадал ўсиши даврларида чидамлиликни оширишга ёрдам беради.
Катталарда фосфор-кальций алмашинувини бошқаришда иштирок этади ичакда кальцийни сўрилишига ёрдам беради, қонда кальций ва фосфорнинг зарур даражаларини тутиб туради, суяк метаболизмини фаоллаштиради. Суякларнинг мустаҳкамлигини таъминлашга ёрдам беради. Ҳар қандай ёшда, айниқса йиқилишлар ва суякларни синиши хавфи ошадиган кексаликда D витаминининг нормал даражасини тутиб туриш жуда муҳим.
D витамини тишнинг қаттиқ тўқимасининг асосини ташкил этувчи дентинни ишлаб чиқарилишини фаоллаштириб, тишларни мустаҳкамлайди. Организмда D витаминининг етарли миқдори тишларнинг саломатлигини тутиб туради.
ЭНДОКРИН ТИЗИМИ. D витамини деярли барча эндокрин безлари функциясини бошқаришда иштирок этади. У аёллар ва эркаклар жинсий гормонлари эстрогенлар, прогестерон, тестостерон синтезини рағбатлантиради. Қалқонсимон бези ва қалқонсимон олди бези, буйрак усти бези пўстлоқ қисми, шунингдек инсулин ишлаб чиқарувчи меъда ости безининг бета-хужайраларининг нормал функциясини тутиб туришга ёрдам беради.
РЕПРОДУКТИВ ФУНКЦИЯ. D витамини аёларда ҳам, эркакларда ҳам, шу жумладан ҳомиладорликни режалаштирган ёки ҳомиладор бўлишда қийинчиликларга дуч келган жуфтликларда репродуктив функцияга ижобий таъсир кўрсатади. D витамини етарли даражада бўлган аёлларда тухум хужайрани уруғланиши тез-тез кузатилади. D витамини танқислигини йўқлиги ЭКУ натижаларини яхшилаш имконини беради. D витамини пролифератив жараёнларга тўсқинлик қилиб, эндометрийга ижобий таъсир кўрсатади, овариал фолликулогенезни яхшилайди ва тухум хужайра етилишига ёрдам беради.
ИММУН ТИЗИМИ. Соғлом иммун функцияни фаоллашишига ёрдам беради. Тери хужайралари, респиратор ва меъда-ичак йўллари эпителийсида хусусий микробларга қарши моддалар – оқсиллар синтезини бошлайди, бунинг натижасида шамоллаш касалликларини ривожланиши хавфини пасайишига ёрдам бериши исботланган.
УГЛЕВОД-ЁҒ АЛМАШИНУВИ. D витамини углевод-ёғ алмашинувини яхшиланишига ёрдам беради, глюкоза ва инсулин метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади, D витамини етишмовчилиги инсулинорезистентлик, глюкозага толерантликни бузилиши ривожланиши учун хавф омили бўлиб ҳисобланади. D витамини меъда ости бези бета-хужайралари томонидан инсулин секрециясини рағбатлантириши мумкин, шунингдек бета-хужайраларнинг кальцийга боғлиқ эндопептидазасини билвосита фаоллаштиради, у проинсулинни фаол инсулинга айлантиради. D витамини хужайраларда инсулин рецепторлари экспрессиясини рағбатлантириб, тўқималарни инсулинга сезувчанлигига таъсир кўрсатиши мумкин. D витамини умумий холестерин, триглицеридлар ва паст зичликдаги липидлар8 даражасини нормаллаштиради. Ушбу хусусиятлари туфайли D витамини метаболик бузилишларни мувофиқлаштиришда аҳамиятли роль ўйнайди ва ортиқни тана вазнини камайишига ёрдам беради. Липидларни перекисли оксидланиши жараёнларини ингибиция қилади.
ЮРАК-ҚОН ТОМИР ТИЗИМИ. D витамини юрак-қон томир тизими функциясини тутиб туришда муҳим роль ўйнайди қон-томирларнинг ички қавати ва мушак деворига, шунингдек қон ивиши жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Артериал қон-томирлар тонусини нормаллашишига ёрдам бериб, артериал босимни бошқаришда иштирок этувчи ренин-ангиотензин тизими фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади.
НЕРВ ТИЗИМИ. D витамини когнитив функцияга хотира, диққат, маълумотни ўзлаштириш қобилияти, иш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатиб, нерв тизими фаолиятини бошқариш жараёнларида иштирок этади. Кайфиятни яхшиланишига ёрдам беради.
БРОНХ-ЎПКА ТИЗИМИ. D витамини ўпканинг нормал функциясини тутиб туриш учун зарур бўлиб ҳисобланади. У нафас йўлларидаги мушаклар функциясини тутиб туришда, иммун хужайралар фаолиятини бошқаришда ва соғлом иммун жавобда иштирок этади. D витамини ўпканинг нафас функциясини яхшиланишига ва организмни кенг доирадаги бактериал инфекцияларда ҳимоясини оширишга ёрдам беради14.
ТЕРИ. D витамини терида моддалар алмашинуви жараёнларини яхшиланишига, унинг ҳимоя хусусиятларини ошишига ва тери хужайралари функциясини тикланиши дастурларини ишга тушишига ёрдам беради.
ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ТИЗИМИ. D витамини эпителиал тўсиқ бутунлигини ва унинг регенерация қилувчи хусусиятларини ҳимоя қилиш ва сақлаб қолишга ёрдам бериб, МИЙ шиллиқ қавати гомеостазига таъсир кўрсатади.
ХУЖАЙРАЛАРНИНГ ЭНЕРГЕТИК ПОТЕНЦИАЛИНИ БОШҚАРИШ. D витамини хужайраларнинг энергетик потенциалини бошқариб, толиқишни бартараф этиш ва организм тонусини оширишга ёрдам беради хужайра митохондрияларида D витамини таъсири натижасида организмда кечувчи барқа биокимёвий жараёнлар учун хусусий универсал энергия манбаи бўлиб ҳисобланган АТФ (аденозинтрифосфат) ишлаб чиқарилиши ошади.
ХУЖАЙРАЛАР ЎСИШИНИ БОШҚАРИШ. D витамини хужайраларни ўсиши, ривожланиши ва янгиланишига бошқарувчи таъсирга эга.
D витамини қуйидагиларга ёрдам беради
- Суяклар ва тишларни мустаҳкамланиши
- Мушаклар кучини тутиб туриш
- Соғлом иммун функциясини тутиб туриш
- Толиқишни бартараф этиш ва тонусни ошириш
- Организмнинг энергетик потенциалини бошқариш
- Хужайранинг нормал ҳаётий циклини тутиб туриш
- Когнитив функцияни ривожлантириш маълумотни ўзлаштириш, диққатни жамлаш ва хотирани ривожлантириш
- Репродуктив функцияни тутиб туриш
- Терида моддалар алмашинувини яхшилаш
- Углевод-ёғ алмашинувини нормаллаштириш
Қўллаш соҳаси Детримакс® Актив / Detrimax® Active озуқага биолгик фаол қўшимча сифатида – қуйидагилар учун D витамининг қўшимча манбаи сифатида тавсия этилади суяклар ва тишларни мустаҳкамлаш, иммунитетни тутиб туриш, толиқишни бартараф этиш ва тонусни ошириш, мушаклар кучини тутиб туриш, маълумотларни ўзлаштириш, диққатни жамлаш ва хотирани ривожлантириш, репродуктив функцияни тутиб туриш, D витамини етишмовчилигини тўлдириш ва нормал даражасини тутиб туриш.
D3 витамини (холекальциферол) перорал қабул қилинганида ингичка ичак бўшлиғида мицелляр бирикмаларни ҳосил қилиш ҳисобига ингичка ичакнинг дистал қисмларида деярли тўлиқ (80% гача) сўрилади. Тўқималардаги максимал концентрациясига 4-5 соатдан кейин эришилади, ундан кейин концентрацияси узоқ вақт доимий даражада сақланиб қолиниб, бироз пасаяди.
D витамини танқислиги билан ассоциацияланган соғлиқни бузилишлари
- болалар ва катталарда D витамининг яққол етишмовчилигининг асосий кўринишлари бўлиб суяк ҳосил бўлиши ва суякларни минерализациясини бузилиши ҳисобланади.
- кекса одамларда D витамини етишмовчилиги биринчи навбатда мушак кучсизлиги, ёмон жисмоний функция ва мувозанатни бузилиши, суякларни мўртлигини ошиши билан боғлиқ.
Озуқа маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича Европа идорасининг озуқа бўйича Қўмитасининг диетик маҳсулотлар, озиқланиш ва аллергия бўйича Комиссияси томонидан озуқа билан бирга D витаминини истеъмол қилиш ва уни иммун тизимини нормал фаолият кўрсатиши ўртасида боғлиқликни аниқланган.
Битта томчи 500 ҲБ холекальциферол сақлайди.
Қўллаш бўйича тавсиялар
Катталар ва болаларга (2 ёшдан ошган)
Тавсия этилган кунига 1 томчидан овқатланиш вақтида.
Озуқага биолгик фаол қўшимча
Дори воситаси бўлиб ҳисобланмайди
Қабул қилиш давомийлиги 6 ой. D витаминини қабул қилиш айниқса шамоллаш мавсуми сентябрдан апрел ойигача бўлган даврда тавсия этилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар БФҚ компонентларини индивидуал ўзлаштираолмаслик.
Сақлаш шароити болалар ололмайдиган жойда, 15ºС дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати 3 йил.
Ишлаб чиқарувчи «Мастер Фарм С.А.», 91-203 Лодзь, Версальская кўч., 8, Польша
Истеъмолчиларнинг эътирозларини қабул қилувчи ташкилот
«Юнифарм» МЧЖ, 115162, Москва ш., Шаболовка кўч., 31 уй, Б бино, Россия, тел. +7(495) 995-77-67
Diqqat!
Ma'lumotlar faqat ma'lumot olish uchun berilgan va o'z-o'zidan davolanish uchun qo'llanma sifatida foydalanilmasligi kerak. Faqat shifokor preparatni buyurishga qaror qilishi mumkin, shuningdek uni qo'llash dozasi va usullarini aniqlaydi.
Pharmalick.uz veb-sayti Pharmalick.uz veb-saytida joylashtirilgan ma'lumotlardan foydalanish natijasida yuzaga kelishi mumkin bo'lgan salbiy oqibatlar uchun javobgar emas.